Совуқдан ишончли ҳимояланиш учун уй ёки хонадонни иситиш йўли

Дўстлар, сиз ҳам бу қиш аномал совуқлар билан тўқнашдингиз-ку, тўғрими? Кўплаб уйларда ҳарорат шунчалик тушиб кетдики, одамлар қават-қават кийимларга ўралиб яшашларига тўғри келди, бозор ва маркетплейсларда энг талабгир товар иситкичлар бўлди. Бошдан кечирилган совуқлардан кейин анчагина одам турар жойини совуққа чидамлироқ қилиш тўғрисида ўйлаган бўлса, ажабмас.

Синоптиклар айтишларича, бу қиш Ўзбекистоннинг яқин тарихидаги энг совуқ қишлардан бири бўлибди. Ижтимоий тармоқларда уйларнинг деворларида моғорлар пайдо бўлгани, дераза рахларини муз қоплагани акс этган материаллар тарқалиб кетди. Уй ичи ва шаҳар инфратузилмаси об-ҳаво шароитига бардош бера олмади.

Экспертлар айтишларича, иссиқнинг 35%и дераза ва эшиклар орқали, 25%и эса – деворлар, яна шунчаси шифт ва 15% – пол орқали “чиқиб” кетади. Агар энергия самарадорлиги паст бўлган бино иссиқлик текширгич билан ўрганилса, иссиқлик девор, дераза, балкон эшиклари ва том орқали қандай “сизиб” чиқиб кетаётганини кўриш мумкин.

Бу мақолада биз битта материал – КНАУФ-АКВАПАНЕЛЛАР ® ёрдамида учта муҳим ҳудудда қандай қилиб иссиқ ушлаш мумкинлиги (ва усталар қайси ҳудудларни биринчи навбатда иссиқ тутишни тавсия қилишлари) ҳақида сўзлаймиз.

Бошланишига: КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ ® – бу нима?

КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ ® – бу мустаҳкамлиги ғишт ва блоклар мустаҳкамлиги билан баробар бўлган цемент плиталардир. Аквапанель ўзаги енгил минерал тўлдиргич ва портландцементдан иборат, орқа ва олд томонлари шиша тўр билан, ён томонлар – шиша тола билан мустаҳкамланган.

  • Портландцемент юқори даражада мустаҳкамлиги, совуққа чидамлилиги, намбардошлиги ва ҳарорат ўйнашига бардошли экани билан ажралиб туради. Шу сабабли КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ ® ни деярли ҳар ерда: фасадларни қоплашдан то ваннахоналар, бассейн ва сауналар биноларини безашгача қўллаш мумкин.

  • Плиталар ҳидсиз, уларда моғор ҳамда замбуруғ юзага келмайди. Чунончи, масалан, Гамбург портидаги Эльба филармонияси қурилишида аквапанелардан фойдаланилган. Саккизинчи қаватдаги очиқ манзара майдончаси 24/7 режимида нам денгизбўйи иқлимининг таъсирида бўлади, аммо цемент плиталар замбуруғ микроорганизмлари кўпайишига йўл қўймайди.

  • Шиша тўр аквапанелларнинг букилишига, усталарга эса – интерьерда ғайриоддий шакллар яратишга имкон беради. Ушбу хусусиятдан Сицюй Театр санъати маркази – нозик эврилишли чизгилар билан ажралиб турувчи ниҳоятда гўзал бино меъморлари айниқса тўлақонли фойдаланганлар.

45-45.png

Фасадни иссиқ ўтмайдиган қиламиз: осма фасад монтажи

КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ® самарали, кўп қатламли иссиқ ўтказмайдиган конструкция яратиш имконини беради. У бинони экстремал ҳароратлардан: ёзда – иссиқдан, қишда – совуқдан ишончли ҳимоялайди. Тизим иссиқни иҳоталовчи қатлам, шамол ва гидро-шамолдан ҳимояловчи мембрана ва КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ® маҳкамланадиган каркасдан иборат. Қатламлар орасида ҳаво оралиғи қолади, у ҳаво айланиши ва конденсатдан ҳимояни таъминлайди.

Бунда декоратив қоплама исталганча бўлиши мумкин: декоратив сувоқ, ёғоч имитацияси, табиий тош, клинкер плитка, бўёқ ва ш.к. КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ® плиталари энг дадил дизайнерлик ечимларини ҳам рўёбга чиқариш имконини беради.

Очиқ ёки истилмайдиган балконни иссиқ ўтмайдиган қиламиз

Экспертлар иссиқ ўтмайдиган қопламаларни деворларнинг ташқи томонидан қоплашни тавсия қиладилар. Биринчидан, бунда сиз хонадоннинг фойдали майдонини йўқотмайсиз, зеро сифатли иҳота тақрибан 10 см турар жой майдонини олиб қўяди. Иккинчидан, шу тарзда сиз деворни музлаш ва моғорлашдан асрайсиз. Моғор кўпинча девор ва иҳоталаш материали орасида, ҳарорат ўйнаши ва ўрнатиш технологияси бузилгани сабабли юзага келади.

Иссиқ ўтмайдиган қилиш учун каркас монтаж қилинади, унга АкустиКНАУФ минерал толаси (кўча шовқини ғашингизга тегадиган бўлса, товуш иҳотаси учун ажойиб вариант) қатлами ва КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ® цемент плиталари маҳкамланади. Худди шу плиталар билан дераза рахларини қоплаш мумкин.

Ташқи девор билан ишлашда “совуқ кўприклари” деб аталадиган жойлар – дераза рахлари ва балконлар эшикларини ёпиш муҳим аҳамиятга эга. Акс ҳолда улар захлайди ва моғорлайди, тирқишлардан эса, ёқимсиз елвизак эсади.

“Иссиқ пол” яратамиз

КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ ҳатто тахта полли хонадонларда ҳам “иссиқ пол” тизимини монтаж қилиш имконини беради. Сиздан уларни бетон асосгача олиб ташлашингиз талаб этилмайди. Аммо аквапанелсиз ёғоч деформацияланиши, ёпиштирилган плитка кўчиб кетиши мумкин. Шунингдек, цемент плиталари иҳоталаш материали вазифасини ҳам бажаради, у тахта юзанинг “иссиқ пол” иситиш элементлари билан бевосита контактига йўл қўймайди.

КНАУФ-АКВАПАНЕЛЬ® нам таъсирида шишмайди, бўртиб қолмайди ва уваланмайди, шунингдек монтажнинг осонлиги билан ажралиб туради. Плиталар бурама мих ва елим ёрдамида осонгина маҳкамланади. Бундан кейин электр “иссиқ пол”ни ва исталган пол усти плиткаси: керамика, мозаика, табиий тош қоплаш қолади.


Аквапанелларнинг имкониятлари ҳақида aquapanel.ru сайтида батафсилроқ танишинг.
КНАУФ – бу немис сифати ва бутун дунё бўйлаб ягона стандартлардир!